Тухтаев Астан
Тухтаев
Астан

Сержант / Стрелок
18.03.1910 - 26.08.1982

История солдата

Мой отец Тухтаев Астан (Остон Тўхта) родился 18 марта 1910 года в городе Бухаре, таджик по национальности, беспартийный призван в армию Бухарским ГВК в августе 1941 года и освобожден в запас в мае 1945 года. Воевал на Волгоградском и на Ленинградском фронтах и закончил войну на острове Saaremaa в Эстонии.   

Приказом №053/Н от 28 декабря 1944 года по 482 стрелковому Нарвскому полку, 131-стрелковой Ропшинской Красно-знаменной дивизии Ленинградского фронта    командир отделения 7-й стрелковой роты сержант Тухтаев Астан был награжден медалью «За боевые заслуги». За время боевых действии на фронтах Отечественной войны был ранен 3 раза и госпитализирован (местонахождения госпиталей не известно).  

Регион Узбекистан
Воинское звание Сержант
Населенный пункт: Ташкент
Воинская специальность Стрелок
Место рождения город Бухара Республика Узбекистан
Годы службы 1941 1945
Дата рождения 18.03.1910
Дата смерти 26.08.1982

Боевой путь

Место призыва г.Бухара
Дата призыва 1941
Боевое подразделение 7 стрелковой роты 482 стрелкового полька 131 стрелковой дивизии
Завершение боевого пути Остров Saaremaa Республика Эстония
Принимал участие в сражениях в Ленинградской области и в странах Прибалтики
Плен В плен не попадал
Госпитали Быль ранен 3 раза

                         Мой отец призывался на войну в августе 1941 года Бухарским ГВК и отправлен через Туркмению и Каспийское море в город Волгоград. Участвовал в боях за освобождения Волгограда. С Волгограда был отправлен в город Краснодарь. Там был сформирован стрельковый полк и прямо оправлен в Ленинградскую область в местечка Старая Малукса. Там и начался его участия на военных действиях. Через территорию Ленинградской области отбросив немцев дошли через Таменгонтское болота в Сосновый бор. Через Финский залив перешли на территорию Эстонии. Отец принимал участие в боевых действиях в составе 482 стрелькового полька. Они отбросили немцев через всю территорию Эстонии и дошли до острова Saaremaa, деревня Хянга. Там закончился его боевой путь. В конце мая месяца 1945 года был демоблизован. 

Воспоминания

Отец умер когда я еще был молод. После школы я днем работал и учился на вечернем отделении Бухарского филиала Ташкентского Политехнического института. Я, окончил институт в июле месяце 1982 года. В этом же месяце отец тяжело заболел и умер 26 августа 1982 года. Я, не успел поговорить с отцом о нем, о деде моём, о его прошлом. У меня не было времени чтобы пообщаться с ним. Я, про отца знаю очень мало.

Награды

медаль "За Боевые заслуги" №1295287 приказ 482 полька №053/н от 28.12.1944г.

медаль "За Боевые заслуги" №1295287 приказ 482 полька №053/н от 28.12.1944г.

Орден Отечественной войны 2 степени приказом Министра обороны СССР от 06.04.1985 г . №88 орден № 5898467

Орден Отечественной войны 2 степени приказом Министра обороны СССР от 06.04.1985 г . №88 орден № 5898467

знак "25 лет Победы в Великой Отечественной Войне"

знак "25 лет Победы в Великой Отечественной Войне"

Приказ о награждении

Приказ о награждении

продолжения приказа о награждении

продолжения приказа о награждении

Фотографии

Отец в городе  Ессентуки 1957 год

Отец в городе Ессентуки 1957 год

Отец в городе Ессентуки с другом

Отец в городе Ессентуки с другом

Отец в городе Ессентуки с друзьями

Отец в городе Ессентуки с друзьями

Отец на свадьбе женитьбы братишки Жура 1981 год

Отец на свадьбе женитьбы братишки Жура 1981 год

Отец с матерью г.Бухара 1975 год

Отец с матерью г.Бухара 1975 год

Отец с братом Фарход 1966 год г.Ташкент

Отец с братом Фарход 1966 год г.Ташкент

Мать Каримова Бибиражаб 1976 год г.Бухара

Мать Каримова Бибиражаб 1976 год г.Бухара

После войны

После войны отец женился на очень красивой женщине. Она ему родила сына в 1948 году, его звали Фарход. Ромитанский райком партии предложил ей работу председателя сельского совета схода граждан на что мой отец категорически сопротивлялся. В том же году по сговору секретаря райкома партии и жены отца устроили моему отцу подставу, обвинили его в том, что он якобы хранит дома боевой пистолет и посадили его в тюрьму на долгий срок. В тюрьме он отбывал срок в строительстве города Комсомольск на Амуре на Дальнем востоке. Отбывал срок в очень тяжелых и отвратительных условиях, но выжил, освободился досрочно и вернулся домой в 1954 году. В том же году он женился на моей маме Каримовой Бибиражаб с 1924 года рождения уроженке село Хоса Ромитанского района и прожил с ней до конца жизни. Отец был интеллигентным человеком. Всю жизнь работал бухгалтером и главным бухгалтером. От моей матери имел троих сыновей и двоих дочерей, последняя дочка умерла при родах. Остальную информацию напишу в странице дополнительная информация       

 

         Дадам Тўхтаев Остон Бухоро шаҳрининг “Тўпхона” маҳалласида туғилиб, ўсадилар. (кўчанинг Совет давридаги номи Пионерская деб аталган) Тўпхона маҳалласи, бу Арк комплексининг ён томонида жойлашган. Айтишларича бобом билан бибимларни кўп фарзандлари бўлган, лекин касаллик туфайли уларнинг кўпчилиги вафот этган. Дадам билан амбам тирик қолганлар. Бобом Тўхта бобо Бухоро амирлигининг молия бошқармасида ишлаганлигини эшитганман. Бошқа маълумотларга кура бобом амирликнинг армиясига қарашли ҳарбий поябзал фабрикаси раҳбари бўлган. Совет даврида бу гапларни айтиш мумкин бўлмаганлиги учун, дадам кам гап бўлганлар ва бизларга деярли ҳеч қанақа маълумот бермаганлар. Амбам оила қурганлар, лекин уларни фарзанди бўлмаганлиги учун ажралишган.

          Россиянинг Туркистон фронти бўйича ҳарбий қўмондони М.В.Фрунзе бошчилигидаги армия 1920 йил 29 август куни Бухоро шаҳрига бостириб киради ва 2 сентябрь куни Бухоро амирлиги мағлубиятга учрайди, шу кунларда Бухоро амири Саид Олимхон ўзининг ишончли одамлари ва аскарлари билан қочиб кетади. Менинг бобом шу кунлар ичида уруш оқибатида вафот этганлиги ёки у Амир Саид Олимхон билан бирга қочиб кетганлиги тўғрисида менда маълумот йўқ. Хуллас, бобом дон дараксиз йўқолган. 1920 йил 2 сентябрь куни Бухоро шаҳри 11 та самолёт билан бомбардимон қилинади. Советлар шаҳарнинг қўзга кўринган, бой оилаларини уйини ва уларни бойликларини мусодара қилишни ҳамда уларнинг оила бошлиғини қамашни бошлашади. Кейинчалик бобомни уйлари ҳам мусодара қилинади. Шу кун кечқурун Бибим, амбам ва дадам учовлари шаҳардан қочиб чиқиб, Ромитан туман “Работ зоид” қишлоғидаги танишларини уйига боришади (Бухоро шаҳридан 20км). Бибимнинг танишлари кўп йиллар давомида уларни қаймоқ, сут, тухум каби озиқ овқат маҳсулотлари ва ўтин билан таъминлаб келишган. Кези келганда уй хизматларини ҳам қилишган. Дадам, амбам ва бибим шу танишларининг уйида бир неча йил туришади ва кейинчалик “Қалай чорбоғ” номли қишлоқда уй жой қуриб кўчиб ўтишади. Дадам ўша пайтдаги мавжуд ўқув муассаларига ўқиб, бухгалтер бўлиб ишлайдилар. Дадамни уруш бошлангунга қадар уйланганлами йўқми, менда маълумот йўқ. Чунки, уруш бошланганида дадам 31 ёшда бўлганла. Дадам 1941 йилдан 1947 йилгача немис фашист босқинчиларига қарши урушда қатнашганлар. Уч марта ярадор бўлганла. Ёшлигимда дадам Ленинград фронтида урушда бўлганларини айтганлари эсимда бор. Уруш 1945 йил тугаган бўлсада, дадам 1947 йилгача армияда хизматда бўлганла.

                    1947 йил урушдан қайтиб дадам ўша пайтда чиройли қўзга кўринган аёлга уйланадилар. Дадам уйланган пайтларида у аёлнинг қўлида аввалги эридан ўғил (Даврон ака) фарзанди бўлган. 1948 йил акам туғилган ва акамга Фарход деб ном қўйганлар. Акам бир ёшар бўлганида Ромитан тумани райком партиясининг 1 секретари акамни онасини ўша пайтда қишлоқ советга раисликка ишга таклиф қилади. Дадам кўнмайдилар ва ишга чиқишга қўймайдилар. Шундан сўнг,  Ромитан тумани райком партиясининг 1 секретари ҳамда акамни онаси олдиндан келишган ҳолда фитна уюштиради. Кириб келган милиция ходимлари дадамни уйларидан ҳарбий пистолет топишади ва дадамни узоқ йилларга қамашади. Дадамни шундай жойга сургун қилишадики, у ердан тирик қайтиб келиш мумкин бўлмайди. Дадамни Узоқ шарқдаги Комсомольск на Амуре шаҳрининг қурилишига жўнатишади. Дадамнинг собиқ хотинлари ўз ҳаёти даврида беш марта эрга чиқиб, бешта эрдан 5 та ўғил қўради.

                  Дадам намунали хизматлари учун муддатидан олдин қамоқдан озод қилиниб, 1954 йилда қайтиб келадилар ва шу йилнинг ўзида менинг онам Каримова Бибиражабга уйланадилар. 1955 йилда опам Тўхтаева Гулчехра, 1957 йилда мен, 1959 йилда укам Жўра, 1962 йилда укам Чори туғилади. Оиламизнинг турмуш тарзи яхши эди. Бизлар шаҳарликлардек ҳаёт кечирганмиз. Акам Фарход тез-тез келиб турар эдилар, дадам уларга пул ва бошқа ҳар қандай   совғалар берар эдилар. Эсимдан ҳеч чиқмайди 1966 йил мен 9 ёшдаман, дадам магнитофон сотиб олдилар. Шу вақтда ҳеч кимда йўқ бу нарсадан. Овозни лентага ёзиб олади ва уни эшитиш мумкин, хуллас бу сенсация бўлган эди. Орадан кўп вақт ўтмай уйга акам кириб келдилар, магнитофонни кўрдилар ва дадамни уни беришларини сўрадилар. Дадам ҳеч иккиланмай магнитофонни акамга бериб юбордилар. Кейин эшитсак, акам магнитофонни сотиб юборган эканлар. 1963 ва 1965 йилларда бибим ва амбамла вафот этганлар. Улар шу қишлоқдаги қабристонга дафн қилинган. Дадамни яккаю ягона ниятлари қайтиб шаҳарга кўчиб келиш бўлган. Бунга дадамнинг тутишган опалари Ҳикматова Муқаддас ва у кишининг тутишган ўғиллари Рахмонов Ахтам акалар ёрдам қилишган. 1969 йилда Бухоро шаҳрининг Ромитанская кўчаси 21 уйни сотиб оладилар ва мени шу йилнинг 25 май куни сўнги қўнғироқдан сўнг келтириб қўядилар. 1-нчи сентябрдан эса Муқимий номли 18-сонли мактабни 6 синфида ўқий бошладим. Дадам бу уйни тўлиқ йиқитиб, бошқаддан қурдилар. Бир йилдан сўнг дадам, онам, опам ва укаларим кўчиб келишди. Опа укаларим ҳам шу мактабда ўқишди. Дадамни ҳеч бир яқин қариндошлари йўқ эди. Энди мен мана 64 ёшга кириб буни тушуняпман. Дадамга қанчалик қийин бўлган бу ҳаёт.

                      Дадам 1970 йилда нафақага чиқиб, Бухоро шахридаги молочный комбинатга ва Бухарасвет ташкилотида бухгалтер бўлиб бир неча йил ишладилар. Кейинчалик Тагмон бафон ва Хўжа Зайниддин масчидларида мударрис лавозимида ишладилар. 1974 йилда мен ўрта мактабни битириб, Тошкент Политехника институти Бухоро филиалининг қурилиш факультетининг кечки бўлимига ўқишга кирдим. Кундузи уйимиз олдида жойлашган Бухоро мотор таъмирлаш заводига ишга кирдим. 1976 йил май ойида Совет армиясига чақирилдим ва 1978 йил май ойигача Россиянинг Кострома вилояти Медники қишлоғи яқинида жойлашган 92801-сонли ҳарбий қисмда хизмат қилдим. Ҳарбий қисм қурилиш батальони эди. Унда мен кўп нарсани ўргандим. 1978 йил армиядан келиб, институтда ўқишимни давом эттирдим ва қурилиш ташкилотига мухандис лавозимига ишга кирдим. 1979 йил 27 феврал куни онамнинг қон босимлари кўтарилиб инсульт олиш оқибатида вафот этдилар. Онамни Қалай чорбоғ қишлоғида ҳар иккала бибиларим дафн қилинган қабристонга дафн қилишган.    

                  Онам вафотларидан кейин уйда биза фақат эркаклар қолдик, дадам, мен ва кичик укам, Жўра укам армияда хизматда эди. Хусусан дадамга қийин бўлди. Шундан сўнг мен тез суръатларда 1979 йил 22 июл куни, қўшним Ибрагимова Матлаб Ильясовнага уйландим. 1980 йилда менинг биринчи фарзандим Тўхтаева Манзура туғилди. 12 сентябр 1981 йилда укам Жўра уйланди. 1982 йил июл ойида мен институтни битирдим, шу ойнинг ўзида дадам касал бўлиб қолдилар. 1982 йил 26 август куни дадам вафот этдилар. Дадамни Ҳазрати имом қабристонига дафн қилдик. Қабр рақами 1160.                        

 

                                             Онам тўғриларида:

      

                     Онам Каримова Бибиражаб 1924 йилда Ромитан туман Хоса қишлоғида туғилганла. Онамни оналари менинг бибим Каримова Саида 1901 йилда туғилиб, 1977 йилда вафот этганла. Бибимни 3 та фарзандлари бўлган. Холам Каримова Ширин 1936 йилда туғилган бўлиб 2008 йилда вафот этганла. Холамдан 7 та фарзанд қолган. Улар Музаффар, Гулсара, Гулнора, Ҳакима, Ҳалима, Дилфуза ва Муртазолар. Ҳаммалари оилали, фарзандлари бор. Ромитан туманининг Қалай чорбоғ қишлоғида ашашади. Онамни ўғил укалари бўлган, у 1956 йилда касал бўлиб вафот этган. Ёш бўлганлиги туфайли оиласи бўлмаган.

                      Акам тўғриларида:

Акам Тўхтаев Фарход Остонович 1948 йилда Ромитан туманининг Қалай чорбоғ қишлоғида туғиладилар. Акам Бухоро шаҳридаги Охунбобоев номли ўрта мактабни 1965 йилда битирадилар. Дадам акамни Тошкентдаги Халқ хўжалиги институтига ўқишга киритиб қўядилар. 1966 йилда Тошкент шаҳрида бўлган кучли ер қимирлашидан (зилзила) сўнг акам ўқишни ташлаб келадилар ва бутун умрлари Бухоро шаҳридаги турли умумовқатланиш шахобчаларида ишладилар. Уч қизлари ва бир ўғиллари бор. Ўғиллари Тўхтаев Умиджон Фарходович.  Улар Бухоро шаҳар Ахунбабаева кўчасида яшайди. Биринчи қизлари Феруза Бухоро шаҳрида, иккинчи қизлари дилфуза Бухоро туманида ва учунчи қизлари Дилноза Самарқанд шаҳрида яшайди. Акам 2018 йиилда вафот этдилар ва у киши Ҳазрати имом қабристонига кўмилган.

Опам тўғриларида:

            Опам Тўхтаева Гулчеҳра Остоновна 1955 йил 5 июнда туғилганлар. Яхнам Нематогв Салим Мухаматович 1954 йилда туғилган. Улар Бухоро шаҳар 18-сонли ўрта мактабни бирга битиришган. Опам олий маълумотли педагог эдилар. Аввалига бир неча йил ўзлари ўқиган мактабга дарс бердилар, кейинчалик бизнесга ўтиб кетдилар. Умр бўйи рўзғор учун югурдилар. Россияда кўп йиллар ишладилар ва 2009 йилда, оғир касалликдан сўнг вафот вилдилар. Язнам 2021 йилда каронавирус касаллигидан вафот этдилар. Улар икковлари ҳам Бухоро шаҳридаги Ҳазрати имом қабристонида дафн қилинганлар. Фарзандлари Раъно (1978й) Россиянинг Томск шаҳрида оиласи билан яшайди, Гулноз (1979й) Россиянинг Москва шаҳрида оиласи билан яшайди, Шахноза (1982й) Самарқанд шаҳрида яшайди ва Санжар (1987й) ҳозирги кунда Россиянинг Владивосток шаҳрида ишлаяпти, уйланмаган.     

Укам тўғрисида:

 

Укам Тўхтаев Жўра Астанович 1959 йил 15 майда туғилган. 1974 йилда Бухоро шаҳридаги Муқимий номли мактабни 8-синфини битириб 73-сонли ҳунар техника билиб юртига ўқишга киради ва 1976 йилда битириб, сотувчи сифатида иш бошлайди. Ўзи яхши кўрган, севган қизига 1981 йилда уйланади ва 2020 йилда ажралади. Бир ўғил ва икки қиз фарзандлари бор. Катта қизи Мохигул (1982 й) олий маълумотли, оилали педагог, ўғли Жамшит (1983 й) олий махлумотли, оилали, Бухоро вилоят сув таъминоти корхонасида ишлайди, қизи Меҳринисо (1990 й) оилали, уй бекаси.

 

Кичик укам тўғрисида:

 

Укам Тўхтаев Чори Остонович 1962 йилда туғилган. 1979 йилда Бухоро шаҳридаги Муқимий номли мактабни битирган. Каспи моторист. Оилали. Икки ўғли ва бир қизи бор. Ҳаммаси оилали. Улар дадамнинг уйлари яъни Бухоро шаҳридаги Ромитан кўчаси 21-уйда яшайдилар.       

       

Ўзим тўғримда:

Мен, Тўхтаев Мизроб Остонович 1 март 1957 йилда туғилганман. 1974 йилда Бухоро шаҳридаги 18-сон ўрта мактабни битириб, Тошкент Политехника институти Бухоро филиалининг қурилиш факултетининг кечки бўлимига ўқишга кириб, уни 1982 йилда битирганман. 1976-78 йилларда Россиянинг Кострома шаҳрида Совет Армиясида ҳарбий хизмат қилганман. 1979 йилда хотиним Ибрагимова Матлаб Ильясовна (1959 й) га уйланганман. У киши олий маълумотли педагог. Умр бўйи қурилишда раҳбар лавозимларида ишладим, 1997 йилдан 2007 йилгача узбек-хитой кўшма корхонасида раҳбар лавозимида ишладим. 2007 йилдан ҳозиргача банк соҳасида ишлаяпман. Оиламизда 4 нафар киз ва бирта ўғлимиз бор.

 Манзура (1980 й) олий маълумотли, оилали иккита фарзанди (Илёс ва Зарина) бор. Умр йўлдоши Рамазанов Фарход (1980 й), инженер-электрик.

Манзила (1983 й) олий маълумотли педагог, оилали иккита фарзанди (Азиза ва Азамат) бор. Умр йўлдоши Адизов Шухрат (1982 й), врач-стамотолог.

Дилбар (1984 й) олий маълумотли доктор, ажрашган, бирта қизи бор, Нигора.

Меҳрибону (1990 й) олий маълумотли, ажрашган, иккита ўғли бор, Дамир ва Алихон.

Муроджон (1992 й) олий маълумотли, оилали, бирта қизи бор, Камила. Келинимиз Нурханова Нилуфар, олий маълумотли, врач.              

Ўғлим ва унинг оиласи билан бирга Бухоро шаҳрининг нуфузли жойида Ахмад Бобоқулов кўчасида яшаймиз.

 

 

Семья солдата

Мизроб
Тухтаев Мизроб Останович

Автор страницы солдата

Страницу солдата ведёт:
История солдата внесена в регионы: